Термиз шаҳрида «Амудар Текс» Ўзбекистон—Британия қўшма корхонаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
13,5 миллион доллар қийматидаги хорижий ускуналари билан жиҳозланган қўшма корхона пахта хом ашёсидан йилига 7 минг тонна сифатли ип-калава ишлаб чиқаради.
700 киши меҳнат қиладиган янги корхона бир йилда 10 миллион доллардан ортиқ қийматдаги тайёр маҳсулотни экспорт қилиши кўзда тутилган.
Хабар беришларича, корхонанинг очилиш маросимида Сурхондарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Баҳодир Пўлатов сўзга чиққан.
Изоҳ (0)