Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида мамлакатимиз тинчлиги йўлида жон фидо қилган ҳарбий хизматчиларнинг ҳаёти акс эттирилган «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Тақдимотда Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Қуролли Кучлар тизимидаги вазирлик ва идораларнинг масъул офицерлари ҳамда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан яратилган «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» китоби ўзбек халқининг ана шундай ботир, жасур ва фидойи фарзандлари хотирасига ҳурмат ва эҳтиром намунаси бўлди, десак хато бўлмайди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

«Отам катта лейтенант Шермуҳаммад Аширов билан доим фахрланаман. Улар менга Ватан учун жон фидо қилиш барҳаёт яшаш эканини англатди. «Мард ўғлонлар номи барҳаёт» хотира китоби мен учун энг муқаддас китоблардан бири бўлиб қолади. Чунки унда юзлаб элпарвар кишилар қатори менинг отамнинг ҳам номлари бор... », – дейди марҳумнинг қизи Маҳмуда Эргашалиева.

Мазкур китоб ҳар бир ёш авлод Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини мустаҳкамлаш, тинчлик ва осойишталигини асрашга бирдек масъул эканлигини янада теранроқ англатиш, уларда ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш йўлида хизмат қилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар