Бугун, 30 август санасида Индонезиянинг Жакарта ҳамда Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон номига навбатдаги олтин медални Осиё ўйинларининг 3 карра ғолиби Вадим Меньков келтирди. Вадим каноэда 1000 метр масофага эшкак эшишда биринчи бўлди. У Ўзбекистон 4 марта Осиё ўйинлари чемпиони бўлган илк спортчига айланди.
Шу тариқа Ўзбекистон номига 13-олтин медаль ҳам ёзиб қўйилди. Делегация ҳисобидаги медаллар эса 47 тага етди,
Изоҳ (0)