Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 август куни USM Holding акциядорлик жамияти асосчиси, россиялик тадбиркор ва миллиардер Алишер Бурҳонович Усмоновни «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ҳужжатда айтилишича, Алишер Усмонов «Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги иқтисодий, ижтимоий ва маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси, мамлакатимизда йирик инвестицион лойиҳаларни самарали амалга оширгани» ҳамда бошқа хизматлари учун ушбу мукофотга лойиқ топилган.
Изоҳ (0)