Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан «2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда янги босқичидир» мавзусида илмий-амалий семинар ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Рустам Қурбонов ва бошқалар миллатлараро муносабатларни ривожлантириш, халқ орасида бағрикенглик, инсонпарварлик туйғуларини ривожлантириш, турли миллат ва элатлар ўртасида ҳамжиҳатлик, ўзаро ҳурмат, биродарлик хислатларини мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан эканлигини таъкидлади.
Семинарда ёшлар онгида инсонпарварлик қадриятларини янада мустаҳкамлаш, мамлакатдаги барча миллат ва элатларнинг тарихи, маданияти, маънавий қадриятлари, анъана ҳамда урф-одатларини асраш, миллатлараро муносабатларни уйғунлаштириш, жамият ва давлатни барқарор ривожлантиришда таъсирчан тарғибот ишлари ва маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш лозимлиги қайд этилди.
Изоҳ (0)