Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тожикистон ёки Россия ҳарбий самолёти афғон-тожик чегараси яқинидаги Тоҳар вилоятининг Даргад туманига зарба берди. Бу ҳақда вилоят полицияси матбуот котиби Халил Асир маълум қилди, дея хабар беради «РБК».

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Матбуот котибига кўра, ҳодиса 26 август, якшанба куни, «Толибон» жангарилари билан тўқнашувда икки чегарачи ҳалок бўлганидан сўнг рўй берган.

Толибларга қаратилган авиазарба натижасида 8 жангари ўлдирилган, яна 6 киши яраланган.

Марралари бомбардимон қилинганини «Толибон» вакиллари ҳам тасдиқлади. Россия мудофаа вазирлиги бу операцияга алоқаси йўқлигини маълум қилди, Тожикистон расмийлари эса ҳозирча муносабат билдиргани йўқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар