Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 август куни «Ўзбекистон Республикасида маданият ва санъат соҳасини инновацион ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Ҳужжат матнини ЎзА эълон қилди. Унга кўра, маданият ва санъат муассасаларида блокчейн технологиясидан фойдаланган ҳолда Чипта операцияларининг ягона электрон тизимини (ЧОЯЭT) жорий этилади.
Бундай тизимни жорий қилиш ва унинг ишлаш тартибини белгилашни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Жамғарма, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак.
ЧОЯЭTга уланган республика маданият ва санъат муассасалари томонидан чипталарни сотиш, ҳисобга олиш ва тасдиқлаш автоматик тизимларидан мажбурий фойдаланилади.
Электрон чипталарни чипта аппаратлари ва автоном босма ускуналардан фойдаланиб, электрон чипталарни, шу жумладан чипта тарқатувчи юридик шахслар томонидан воситачилик шартномалари асосида эркин муомалага чиқариш ва реализация қилиш учун ҳуқуқий асослар яратилади.
ЧОЯЭT доирасида чипталарни сотишдан тушган тушумдан ЧОЯЭTни сақлаш, шунингдек, Реновация дастурида ва «Йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш учун Жамғармага юбориладиган йиғим жорий этилади.
Изоҳ (0)