Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Дунёдаги энг катта AG600 самолёти Хитойда парвозни амалга оширди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: Wikipedia

Фото: Wikipedia

Таъкидланишича, самолёт Чжухай шаҳри аэропортидан мамлакат жанубидаги Сзинмен шаҳрига учган. Энди сувда синов парвозлари амалга оширилади.

AG600 амфибия самолёти биринчи марта 2017 йилнинг декабрь ойида парвоз қилган. Ўзининг биринчи парвози вақтида самолёт осмонда тахминан бир соат бўлган. Ўшанда самолёт Чжухай шаҳридаги аэропортдан Жанубий Хитой денгизи қирғоғига учиб, қайтиб яна шу аэропортга қўнган. AG600 самолётини Хитой ҳарбийлари патруль учун ишлатишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, ундан ёнғин ўчиришда ҳам фойдаланиш мумкин. У 20 сонияда 12 тоннагача сувни тўка олади.

Ҳаво кемаси бортига денгиз қидирув операциялари вақтида 50 киши жойлашиши мумкин. Самолёт 4,5 минг километрни тўхтовсиз учиб ўта олади. Унинг парвоз вазни 53,5 тоннани ташкил қилади. Ҳаво кемасининг корпус узунлиги 39,3 метр, қанотлар кенглиги эса 38.8 метрга тенг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар