Кеча, 25 август санасида Италия А Сериясининг 2-тур баҳслари бошланди.
Хусусан, Криштиану Роналду етакчилигидаги «Ювентус» ўз майдонида Римнинг «Лацио» жамоасини қабул қилди. Беллашувнинг 30-дақиқасида Миралем Пьянич мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 75-дақиқада Роналду бўш қолган дарвозага йўллай олмаган тўпга, Марио Манжукич кучли зарба бериб, «Лацио» голкиперини иккинчи марта гол ўтказишини таъминлади.
Карло Анчелотти бошчилигидаги «Наполи» эса «Милан» жамоасига қарши кураш олиб борди. «Карло ота» собиқ жамаоси устидан иродали ғалабага эришди. Аввалига 15-дақида Жакомо Бонавентура ҳисобни очди, 49-дақиқада Давиде Калабриянинг голи сабаб «Милан» 2 та тўп фарқи билан олдинга чиқиб олди. 53-дақиқада эса Пётр Зелински «Наполи»нинг илк жавоб голини киритди. 67-дақиқада унинг ўзи ҳисобни тенглаштирди. 80-дақиқада эса Дрис Мертенс неаполликларнинг ғалаба қозонишини таъминлаган голга муаллифлик қилди.
Бугун тур учрашувлари давом эттирилади.
А Серия
2-тур беллашувлари
25 август, шанба
«Ювентус»—«Лацио» 2:0
Голлар: 1:0—30 Пьянич, 2:0—75 Манжукич.«Наполи»—«Милан» 3:2
Голлар: 0:1—15 Бонавентура, 0:2—49 Калабрия, 1:2—53 Зелински, 2:2—67 Зелински, 3:2—80 Мертенс.26 август, якшанба
Изоҳ (0)