Бугун, 26 август санасида Индонезиядаги XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Пенчак силак бўйича -65 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Абдумалик Салимов ярим финал баҳсида индонезиялик Иқбол Пратамага мағлуб бўлди ва бронза медали билан кифояланди.
Маълумот учун, мазкур спорт турида учинчи ўрин учун жанглер ўтказилмайди ва ярим финалга чиққан спортчилар камида бронза медалига эга бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегацияси 5 та олтин, 10 та кумуш ва 8 та бронза медаль билан умумий рейтингда 10-ўринни банд этиб турибди.
Изоҳ (0)