Бугун, 26 август санасида Индонезиядаги XVIII ёзги Осиё ўйинларининг бокс мусобақаси ҳам давом эттирилди.
-69 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Ботуров нимчорак финалда хитойлик Маимаититу Кёнг билан тўқнаш келиб, очколар эвазига (4:1) чорак финалга йўл олди.
Аввалроқ -52 кг вазн тоифасидаги Жасурбек Латипов ва -60 кг вазнли боксчи Шунқор Абдурасулов ҳам ўз жангида ғалаба қозониб чорак финал йўлланмасига эга чиққанди.
Изоҳ (0)