Бугун, 26 август санасида Индонезиядаги XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистон боксчилар ҳам мусобадаги иштирокларини бирин-кетин бошламоқда.
Бироз аввал -52 кг вазнда тоифасида Жасурбек Латипов илк жангини хитойлик Жиангуа Хуга қарши ўтказиб, ғалаба қозонгани ҳақида хабар берилганди.
Ҳозиргина Ўзбекистон шарафини -60 кг вазнда ҳимоя қилаётган Шунқор Абдурасулов ҳам ўзининг илк жангини ўтказди. Шунқор филлипинлик Жамес Палистега қарши рингга чиқиб, рақибидан устун келди ва кейинги босқичга йўл олди.
Бугун, шунингдек, -69 кг вазнли Бобоусмон Батуров ҳам навбатдаги жангини ўтказади.
Изоҳ (0)