Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

15 август куни Навоий вилояти ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда жиноий гуруҳ томонидан Самарқанд вилоятидаги халқаро аэропорт орқали Туркияга юборилиб, одам савдосидан жабрланиши мумкин бўлган аёллар тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

Фото: «Ўзбекистон ҳаво йўллари»

Самарқандлик Р.Б. Навоий вилоятидан 3 нафар чет давлатида ишлаш истагида бўлган, моддий муҳтож, ишсиз ва турмушидан ажрашган аёлларни топиб, уларни уй ишлари ёки савдо дўконларида сотувчи бўлиб ишлаш ҳақидаги алдовлар билан Туркияга жўнатишни режалаштиради.

Унга бу ишни ҳозирда Туркияда яшаётган онаси Р.М. буюрган ва юборилаётган аёлларни Истанбулда ўзи кутиб олишини маълум қилган. Р.Н. аёлларни жўнатиш арафасида уларга Туркияга боргандан сўнг бадал пули сифатида 6000 доллар ишлаб беришларини шарт қилиб қўяди ва аёлларга фоҳишаликка кетаётганликларини билдиради.

Бундан хабар топган аёллар Туркияга кетиш фикридан қайтишларига қарамай, Р.Н. уларни «Сизларнинг ҳар бирингиз учун алоҳида чипта расмийлаштирилган, агар фикрингиздан қайтсангиз, сарфланган харажатларни қоплашингизга тўғри келади» деб, фикрларини ўзгартиради.

Ўтказилган тезкор тадбирда Р.Н. қўлга олинди. Ҳозирда Навоий вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар