Бугун, 24 август санасида Индонезиянинг Палембанг шаҳрида Осиё ўйинларининг теннис мусобақаси давом эттирилди.
Теннис баҳсларида биринчи рақамли сараланган спортчи сифатида қайд этилган ўзбекистонлик Денис Истомин финал баҳсида хитойлик Йибинг Вуга қарши кортга чиқди.
Истомин биринчи сетда рақибига 2:6 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, иккинчи сетда худди шу ҳисобда ғалаба қозонди. Ҳал қилувчи учинчи сетда эса Денис 7:6 ҳисобида ғолиби чиқиб, Осиё ўйинлари—2018 чемпионига айланди.
Шу тариқа Ўзбекистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 5 тага етди.
Изоҳ (0)