Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

«Кинопоиск» хизмати фойдаланувчилари 22 август куни бир қатор тирик рус ва хорижлик актёрларнинг профилларида уларнинг ўлган деб кўрсатилганини пайқаб қолди. Ўлимнинг аниқ санаси кўрсатилмаган. Хатолик «Кинопоиск»нинг фақат мобил дастурида тарқалган. Бу ҳақда «Daily Afisha» хабар берди.

Фото: «Daily Afisha»

Фото: «Daily Afisha»

Ўлим ҳақидаги маълумот Жонни Деп, Анжелина Жоли, Расселл Кроу, Леонардо Ди Каприо ва бошқа актёрларнинг саҳифаларида пайдо бўлган.

Хатолик ҳақиқатдан вафот этган актёрлар саҳифаларига таъсир қилмаган. Уларнинг саҳифасида ҳақиқий ўлим санаси ва яшаган йиллар сони акс этиб турибди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар