Ижтимоий тармоқларда чопон-дўппи кийиб, ўзбек тилида қўшиқ айтаётган қора танли боланинг видеоси пайдо бўлди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
Мазкур ролик ўзбекистонликларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Кўпчилик бундан ҳайратланганини яширмаган бўлса, айрим фойдаланувчилар фавқулодда ҳолатни кўрмаётганлари, Тошкентда ота-оналари собиқ Иттифоқ даврида бу ерга келиб қолган кўплаб қора танлилар борлигини қайд этган.
Айтганча, видеода йигитча «Ялла» гуруҳининг «Тошкентим онам» қўшиғини ижро этаётгани акс этган.
Изоҳ (0)