21 август куни Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги қайта тайинланган доимий вакили Умид Шодиев Тошкентдан Парижга жўнаб кетди, деб ёзади «Газета.uz» Ташқи ишлар вазирлигига таяниб.
Ушбу тайинловгача Умид Шодиев Нью-Йоркда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий ваколатхонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган.
Бунгача (2008 йилдан) Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги элчиси Лола Каримова-Тиллаева бўлган. У ушбу лавозимни тарк этиши ҳақида 2 февраль куни маълум қилган эди.
Изоҳ (0)