Сирдарё вилояти божхона бошқармаси «Ховособод» чегара-божхона постида телефон аппаратларини божхона назоратидан яширинча олиб ўтишнинг навбатдаги «усул»и фош қилинди. Бу ҳақда божхона қўмитаси ахборот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Мазкур пост орқали пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси Л.Қ.га тегиши пакетлар назорат-рентген аппаратида текширилганда юклар орасидаи пойабзал қутиларида оёқ кийими эмас, телефонлар яширилган экан.
Божхона ходимининг оғзаки савол-жавоби вақтида маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 3 турдаги 45 дона телефонлар хорижда ишлаб чиқарилган бўлиб, сотиш мақсадида олиб кирилаётганлиги аниқланди.
Ушлаб қолинган уяли телефонларнинг қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 15 миллион сўмни ташкил қилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)