SFI Management Group чет эл компанияси Ўзбекистоннинг иккита компанияси акцияларини ваколатли бошқарувга олди, деб ёзади Spot «Тошкент» Республика фонд биржаси маълумотларига таяниб.

Фото: Spot

Компания «Ўртачирчиқпарранда»нинг 703 мингта акциясини сотиб олди, умумий ҳисобда эса компания акцияларининг 84 фоизига эгалик қилади.

2005 йилда ишга туширилган тухум ишлаб чиқарувчи корхонада SFI Management Group бошқарув ва модернизация билан шуғулланади.

Бундан ташқари, чет эл компанияси «Ўзкимёфарм»нинг 1,6 миллионта акциясини сотиб олиб, энди компания акцияларининг 74 фоизига эгалик қилади. 75 йиллик тарихга эга корхонада ҳам SFI Management Group бошқарув ва модернизация билан шуғулланади.

Иккала олди-сотди ҳам биржадан ташқари бўлиб, 16 августда якунланган. Компания қимматли қоғозларни ваколатли бошқарувга олди.