20 август куни Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида яшовчи Бахтиёр Жайнақулов ИИБга мурожаат қилган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Жорий йилнинг 17 август куни соат 19:00 ларда бирга яшовчи қизи 1997 йилда туғилган Мадина Қаҳрамонова таниши 1995 йилда туғилган Фурқат Тожиқулов билан учрашиб, улар номаълум томонга кетиб бедарак йўқолганликларини маълум қилган. Уларни қидириб топиш чоралари кўрилган дейилади хабарда.
Фуқаролардан, М.Қаҳрамонова ва унинг таниши Ф.Тожиқулов ҳақида бирон-бир маълумотга эга бўлган шахслар, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришлари сўралган.
Изоҳ (0)