• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сурхондарёда сайт очиб, унга ахлоқсиз материалларни жойлаган йигит жаримага тортилди

    2017 йил 14 декабрда Сурхондарё вилояти Узун Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган очиқ сайёр судда интернет орқали уруш ва беҳаёликни тарғиб қилувчи фото-видео материалларни эълон қилиш мавзусидаги ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда Узун тумани маъмурий ишлар бўйича суди «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: Shutterstock

    Фото: Shutterstock

    Узун тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи 29 ёшли Нодиржон Мамадалиев ўрта маълумотга эга. У мустақил равишда интернетда ишлаш, сайт юритиш борасида тажриба тўплаган – бу яхши. Лекин у ўрганганларини яхши мақсадларга йўналтирмагани афсусланарли, дейилади хабарда.

    Нодиржон Мамадалиев 2016 йилда тегишли тартибда «www.tengsiz.uz» домен номини расмийлаштириб, фото, видео ва матнли хабар узатиш имкониятига эга шахсий веб-сайтни ишга туширади. Аввалига кино, мусиқа олами, шеърият, тарих, саломатлик мавзуларида материалларни эълон қилиб боради. Кейинчалик бу ахборотлар таркибига эр-хотинлик муносабатлари мавзусидаги ахлоқсиз савол-жавоб тарзида қилинган маърузалар, эр-хотин муносабатлари мавзусидаги ҳадисларнинг изоҳсиз таржимасини ҳавола қила бошлайди.

    Бундан ташқари, сайтга шафқатсизлик ва зўравонликка ундовчи, беҳаёликни тарғиб қилувчи порнографик ўндан ортиқ кинофильмлар жойланади.

    Ўзбекистон Республикаси Маънавият тарғибот марказининг эксперт комиссияси томонидан берилган хулосада веб-сайтга жойлаштирилган бир қатор материаллар ахлоқий бузуқлик, зўрлаш, таҳқирлаш ва бошқа иллатлар тарғиб этилгани, бу фильмларни намойиш этиш, кўриш, тарғибот қилиш мумкин эмаслиги айтилади.

    Юқорида қайд этилган материаллар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги экспертлар гуруҳи томонидан ҳам хулосалар берилди. Унга кўра сайтдаги бир қатор материаллар тегишли рухсатсиз тарқатиш мумкин бўлмаган материаллар сирасига кириши келтирилган.

    Нодиржон Мамадалиев бу хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф эканлиги борасида домен номини ўзига расмийлаштириб берган корхона томонидан бир неча бор огоҳлантирилади. Лекин у боши деворга бориб тегмагунча ўзига хулоса чиқармайди.

    Нодиржон Мамадалиев содир қилган ҳаракати ўзининг суддаги тушунтириши, иқрор бўлишидан ташқари, суриштирув давридаги ариза, тушунтириш хатлари, маъмурий баённомалар ва тўпланган бошқа далиллар билан ўз исботини топди.

    Суд ҳуқуқбузарга нисбатан жазо тайинлашда унинг шахсини, оилавий ва моддий аҳволини, айбига иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини инобатга олиб Маъмурий жиноят кодексининг тегишли моддаларига кўра маълум миқдордаги жаримага тортди.

    21.08.2018, 11:15   Изоҳ (0)   26408
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Молиявий оммабоплик альянсига аъзо бўлишга қарор қилди

    21.08.2018, 11:00

    Чеченистонни забт этаётган ўзбек меъмори (видео)

    21.08.2018, 10:45

    Ўзбекистонда робот-полициячилар пайдо бўлиши мумкин

    21.08.2018, 10:30

    Абдулла Арипов Ҳалима Худойбердиева хонадонига ташриф буюрди

    21.08.2018, 10:15

    Ўзбекистон Молия вазирлигининг логотип яратиш бўйича танлови дуранг билан якунланди

    21.08.2018, 10:00

    ЎзМТРКнинг «Маданият ва Маърифат» каналига янги директор тайинланди

    21.08.2018, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.