20 август санасида Англия премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтди. Унда «Кристал Пэлас» жамаоси ўз майдонида «Ливерпуль»ни қабул қилди.
Учрашувда ҳисоб 45-дақиқада очилди. Жеймс Милнер Муҳаммад Салоҳ ишлаган пенальтини голга айлантириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи гол эса 90-дақиқада Садио Мане томонидан киритилди. Мане Салоҳнинг узатмасидан сўнг майдоннинг тенг ярмини бир ўзи босиб ўтиб, дарвозабонни алдаб гол урди ва жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Шу тариқа Клопп шогирдлари кетма-кет иккинчи ғалабани қўлга киритди.
Англия премьер-лигаси
2-тур беллашувлари
20 август, душанба
«Кристал Пэлас» — «Ливерпуль» 0:2
Голлар: 0:1—45, пенальти Милнер, 0:2—90 Мане.«Кристал Пэлас»: Хеннесси, Уан-Биссака, Томкинс, Сако, ван Анхолт, Таунсенд (Уорд, 79), Миливоевич, Макартур, Шлупп (Майер, 83), Бентеке (Серлот, 70), Заа.
«Ливерпуль»: Алиссон, Александер-Арнольд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Милнер (Хендерсон, 67), Вейналдум, Кейта (Лаллана, 87), Салоҳ, Фирмино (Starриж, 90), Мане.
Огоҳлантиришлар: ван Анхолт (42), Александер-Арнольд (52).
Четлатиш: Уан-Биссака (75).
Изоҳ (0)