Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Ҳозиргина ўзбекистонлик тажрибали теннисчилар — Денис Истомин ва Фаррух Дўстов жуфтлик баҳсларидаги илк учрашувни ўтказди. Улар покистонлик теннисчилар — Обид Муҳаммад ва Муртазо Музаммил ҳамкорлигини 7:6(5), 6:2 ҳисобида таслим этди.
Эслатиб ўтамиз, Истомин яккалик баҳсларининг илк даврасида покистонлик Ақил Хонга қарши кортга тушиб рақибини 6-3, 6-1 ҳисобларида ютиб, иккинчи даврага йўл олганди.
Изоҳ (0)