Ўзбекистон Бош прокурорининг буйруғи билан Алиакбар Пўлатов Тошкент шаҳар прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
А.Пулатов 1982 йилда Бухоро шаҳрида туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2004 йилда Тошкент давлат юридик институти ҳамда 2011 йилда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.
У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Бухоро вилояти Когон шаҳар прокуратурасида бошлаб, кейинчалик Бухоро вилояти прокуратураси ҳамда Бош прокуратурада турли лавозимларда ишлаб, Тошкент шаҳар прокуратурасида бўлим бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
2017 йилнинг июнь ойидан буён Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Изоҳ (0)