19 август, якшанба куни Туркиянинг марказий қисмида 4,8 магнитудали зилзила юз берди, деб ёзади «Корреспондент.net» Европа-Ўртаер денгизи сейсмология марказига таяниб.
Эпицентр Андирин шаҳридан тахминан 23 км жанубда ва Османия шаҳридан 34 км шимолда жойлашган. Зилзила ўчоғи 6 км чуқурликда бўлган.
Жабрланганлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушганича йўқ.
Изоҳ (0)