«Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистоннинг Куала-Лумпурдаги элчихонаси томонидан республикада HALАL сертификация тизимини жорий қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда, деб ёзади UzDaily. Бу Малайзия бозорига тўсиқсиз чиқиш ва мамлакат экспорти ҳажмини ошириш имконини беради.
«Ўзстандарт» агентлиги вакиллари Малайзиянинг ҳалол сертификацияси соҳасидаги тажрибасини ва ушбу тизимни Ўзбекистонда жорий қилишни ўрганиш учун 15—17 август кунлари бу мамлакатда бўлди.
Ташриф доирасида Ислом тараққиёти департаменти (JAKIM) билан музокаралар олиб борилди ҳамда Ўзбекистонда ҳалол сертификациясини биргаликда жорий қилиш ва Малайзия ташкилоти томонидан ўзбек агентлигининг ҳалол сертификатини бериш бўйича расмий орган сифатида расман тан олиш бўйича баённома имзоланди.
Изоҳ (0)