АҚШ президентининг ИШИДга қарши кураш коалицияси бўйича махсус вакили Бретт Макгеркнинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар ИШИД тўла мағлуб этиш учун ҳарбий операциянинг сўнгги, якунловчи босиқичга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
«Биз Сурияда қоламиз, диққат-эътибор ИШИД устидан тўлиқ ғалаба қозонишга қаратилади. Биз ҳали якуний босқичга киришганимиз йўқ, унга ҳозирда тайёргарлик кўрилмоқда. Бу жуда жиддий ҳарбий оперсия бўлади, чунки ИШИД ихтиёрида ҳали ҳам сезиларли даражада кўп жангари бор», — деди Макгерк.
БМТ маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда Ироқ ва Сурияда ИШИД террорчилик ташкилотининг 30 минг нафаргача жангариси бўлиши мумкин. Бу миқдор ҳар икки давлат ўртасида қарийб тенг бўлинади.
Изоҳ (0)