Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Сиртқи таълим шаклига кириш тест синовларининг иккинчи кунида 24 та олий таълим муассасасининг 52 та таълим йўналишида 39 минг 665 нафар абитуриент иштирок этди. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов маълум қилди.

Фото: Facebook / Азиз Абдуҳакимов

Фото: Facebook / Азиз Абдуҳакимов

Турли сабабларга кўра 2569 нафар абитуриент тест синовларига келмади.

18 август куни тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 110 нафар абитуриент, шундан 35 нафари ҳудудга кириш жойида уяли телефон, шпаргалкалар олиб кириш ва ўзгани ўрнига кириш, 75 нафари бино ичида шпаргалкадан фойдаланиш ва бошқа абитуриентларга ёрдам беришга уринганлиги учун имтиҳонлардан четлаштирилди.

Натижаларни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан Давлат тест марказига қайтариш соат 18:30 дан бошланди. Сўнгги материаллар Фарғона водийсидан кечки 2:00 да етиб келди.

Иккинчи кунги тест синовлари натижалари 19 август куннинг иккинчи ярмида Давлат тест маркази сайтида эълон қилинади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди