Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида янги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабар беришларича, вазирликнинг Икки томонлама ҳамкорлик бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб Феруза Маҳмудова тайинланган.
Қайд этишларича, Феруза Маҳмудова бунгача Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида фаолият юритган.
Изоҳ (0)