7 август куни Юнусобод тумани Бодомзор кўчасида 22:40 да Matiz русумли автомобиль ҳайдовчиси 25 ёшли М.ни уриб юборган. Бу пайтда аёл икки нафар фарзанди билан йўлдан ўтаётган бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «Газета.uz».
Бахтли тасодиф туфайли болаларга шикаст етмаган, бироқ уларнинг онаси тан жароҳати олган. Уларга биринчи ёрдам кўрсатиш ўрнига машина ҳайдовчиси воқеа жойидан қочиб кетган. Она-болаларнинг бахтига йўловчилар тез ёрдамга қўнғироқ қилган.
Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266 ва 117-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида куни кеча ушбу ЙТҲни содир этган шахс — 58 ёшли I.И. ушланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)