Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари республикадан чиқиб кетаётган қўшни давлат фуқароси Ҳ.Ё.ни холислар иштирокида кўрикдан ўтказган. Фуқаро ички кийимлари орасига салкам 130 грамм оғирликдаги тилла тақинчоқларни яширинча, олиб чиқмоқчи эканлиги маълум бўлган. Бу ҳақда «Дарё»га Андижон вилоят божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг хулосасига кўра, йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган мазкур тақинчоқларнинг умумий қиймати эса 25 миллион 854 минг сўмни ташкил қилди.
Изоҳ (0)