Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов Facebook‘даги саҳифасида Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида катта ёшли аёлнинг ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан калтаклангани ҳолатига ўз муносабатини билдирди.
«Ижтимоий тармоқларда бугун тарқалган яна «бозорчи»лар томонидан Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан самосуд қилинаётган катта ёшли аёл қочиш учун ўзини сойга ташлаб, оқиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Бу видеода ўғриликда гумонланган аёл оломон томонидан калтакланаётган.
Инсонлар борган сари, илмсизлик ва дунёқарашининг торлигидан тубанлашиб бормоқда. Ақли расо инсон ҳазм қилолмайдиган ишлар бўлмоқда.
Олдин таъкидлаганимдек, ким бўлишидан қаъти назар бундай ҳолатга йўл қўйилиши мумкин эмас! Ҳеч қачон!
Жамият у қандай жамият бўлмасин, албатта қонун-қоида асосида, тартиб-интизом билан яшашни истайди, шундагина миллат, халқ бирлиги, тотувлигига эришилади.
Одил судловнинг фақат суд томонидан амалга оширилиши шарт», — деб ёзди у.
Аввалроқ депутат Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги Шаббоз бозорида ўғриликда гумон қилинган шахс қўлидан осиб қўйилгани акс этган видео юзасидан ҳам ўз фикрини билдирган эди.
Изоҳ (0)