• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон — Тожикистон бизнес-форумида 103,3 миллион долларлик шартномалар имзоланди

    Тошкент шаҳрида 16 август куни Ўзбекистон – Тожикистон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Унда икки мамлакатнинг савдо, саноат, иқтисодиёт, банк-молия, туризм саноати, электр энергияси, қурилиш, кимё саноати, машинасозлик, металлургия, автомобилсозлик, электр техникаси, транспорт-логистика, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, тўқимачилик ва енгил саноат, фармацевтика каби соҳаларга ихтисослашган вазирлик, компания ва фирмаларининг 400 дан зиёд вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 9—10 март кунлари Тожикистон Республикасига давлат ташрифи икки томонлама алоқалар ривожида янги саҳифа очди. Унда икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий, маданий алоқаларни ривожлантириш юзасидан муҳим келишувларга эришилган эди. Шунга мувофиқ, ўтган қисқа вақт мобайнида икки мамлакат ишбилармон доира вакилларининг ўзаро мулоқотини ташкил қилиш, қўшма лойиҳаларни амалга оширишларига кўмаклашиш мақсадида турли даражадаги бизнес-форумлар, саноат маҳсулотлари кўргазмаси, ярамаркалар ташкил этилди.

    Таъкидлаш ўринли, бу каби учрашув ва мулоқотларни ташкил этишдан мақсад икки давлат тадбиркорлари ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, мамлакатларнинг умумий транспорт-коммуникациявий, савдо-иқтисодий имконияти ва салоҳиятидан тўлақонли фойдаланиш орқали товар айланмаси ҳажмини сезиларли ошириш, қўшма лойиҳалар доирасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш орқали учинчи мамлакат бозори томон йўл топишдан иборат.

    Форум доирасида меҳмонларга Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни эркинлаштириш, фармацевтика саноатини янада ривожлантириш, эркин ва кичик саноат зоналари, уларда инвесторлар учун яратилган солиқ имтиёзлари ва бошқа қулайликлар ҳақида сўзлаб берилди. Тожикистон қурилиш, туризм, транспорт-логистика соҳаси вакиллари Ўзбекистоннинг шу соҳадаги салоҳияти билан таништирилди. Шунингдек, икки мамлакат инвесторлари учун яратилаётган қулайликлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида муҳим маълумотлар берилди ҳамда мавжуд иқтисодий имкониятлар тақдимоти ўтказилди.

    Бугунги кунда давлатларнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлиги янги суръатларда ривожланмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 35 фоиз ўсди. Ўзбекистондан Тожикистонга енгил автомобиллар, юк машиналари, қишлоқ хўжалиги техникалари, металлургия, электротехника, қурилиш моллари, озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспорт қилинаётган бўлса, Тожикистон Ўзбекистонга қурилиш материаллари, цемент, алюмин каби маҳсулотларни етказиб бермоқда.

    Анжуманда таъкидланганидек, савдо-иқтисодий, сармоявий соҳалардаги ҳамкорлик суръатларида сезиларли ўсиш қайд этилаётган бўлса-да, бу мавжуд имконияларга тўлиқ мос келмайди. Шу маънода, бугун давлатлар ўртасидаги савдо айланмасини 2020 йилгача 500 миллион долларга етказиш белгиланган. Бунинг учун барча зарур имкониятлар мавжуд. Мамлакатларнинг жўғрофий жойлашуви, инвестицияларни ҳимоя қилиш бўйича ўзаро келишувлар, солиқ юкини енгиллаштиришдаги ҳамкорлик, умумий чегаралар, эркин савдо тартиби ва минтақа мамлакатларининг ягона транспорт-коммуникация, транзит-логистика имкониятлари шулар жумласидан.

    Бизнес-форум давомида молиявий ҳамкорлик, транзит, электроника, фармацевтика, қандолатчилик маҳсулотлари экспорт-импортига оид умумий қиймати 103,3 миллион долларлик шартномалар имзоланди.

     

    16.08.2018, 23:45   Изоҳ (0)   14245
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанд аэропортида йил бошидан буён 14 млн сўмлик парфюмерия моллари ушлаб қолинди

    16.08.2018, 23:33

    Абдулазиз Комилов Малайзиянинг янги тайинланган элчисини қабул қилди

    16.08.2018, 23:20

    Самарқандда «Хавфсиз шаҳар» хизмати ташкил қилинди

    16.08.2018, 23:08

    Самарқандда ҳарбий хизматчилар қаҳрамонларча ҳалок бўлган қуролдошларининг оиласидан хабар олди

    16.08.2018, 22:54

    «Энг катта хавф — ички душман». Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг асосий ички душмани кимлигини айтди (видео)

    16.08.2018, 22:35

    Шавкат Мирзиёев: Томошабин бўлиб тураверсак, ўзимизга эмас, невараларимизга хиёнат қилган бўламиз (видео)

    16.08.2018, 21:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10

    Ўзбекистонда бир йилга мўлжалланган газ субсидияси олти ойда тўлаб бўлинди

    Иқтисодиёт | 4 август, 23:00

    “Манчестер Юнайтед” Винисиус учун “Реал”га 200 млн евро таклиф қилишга тайёр

    Спорт | 4 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.