Хитойнинг Шаньдун провинциясида яшовчи аёлнинг ўпкасидан у 40 йил аввал ютиб юборган ручка қопқоғини топишди, деб ёзади Daily Mail.
49 ёшли аёл қорнидаги оғриқдан шикоят қилиб шифокорга мурожаат этган. Дастлаб тос суяги соҳасидаги органлар шамоллаши ташхиси гумон қилинган, аммо рентген кўкрак қафасидаги қора доғни кўрсатган. Компьютер томографияси ўнг ўпканинг пастки қисмида ёт жисм борлигини тасдиқлаган. Эндоскопик операция чоғида у ердан ручка қопқоғи чиқариб олинган.
Аёл уни 9 ёшида мактабда тасодифан ютиб юборганини айтди. Шифокорлар ошкора симптомларни кўрмай, қопқоқ табиий йўл билан организмдан чиқиб кетган деган хулосага келган. Аслида эса у ўпкада қолган ва аёл 30 ёшидан буён азоб чекадиган йўтал хуружларига сабабчи бўлган.
Изоҳ (0)