Россиялик уч нафар альпинист ва икки тожик учувчиси Тожикистон тоғларида Ми-8 вертолётида амалга оширилган қаттиқ қўниш оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
Яна 6 киши турли даражада жароҳат олди.
Ҳаво кемаси бортида жами 15 нафар альпинист ва экипажнинг уч аъзоси бўлган. Фожиа улар собиқ Иттифоқдаги энг юқори нуқта — Исмоил Сомоний чўққисига кўтарилишдан сўнг лагерга қайтаётганида содир бўлгани билдирилмоқда.
Тожикистон туризмни ривожлантириш кенгашига кўра, ҳалок бўлган альпинистларнинг оилалари ва жабрланганларга тўланадиган товон пули суммаси 30 мингдан 50 минг долларгачани ташкил этади.
Изоҳ (0)