Самарқандда жорий йил бошидан бери коррупция билан боғлиқ 93 та жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши кураш бўлими алоҳида муҳим ишлари бўйича катта терговчиси Ж.Рашидов маълум қилди, дея хабар беради «Зарафшон».
—125 нафар мансабдор шахснинг жиноий жавобгарлик масаласи ҳал этилди, — деди у. — Уларнинг 3 нафари вилоят ва 122 нафари туман-шаҳар миқёсидаги идораларда раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.
Терговчининг айтишича, мазкур мансабдорларнинг жиноятлари оқибатида иқтисодиётга жами 5,8 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказилган.
Изоҳ (0)