Сирдарёда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган қидирувдаги шахсларга нисбатан имконият берилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Жумладан, Жиноят кодексининг 122-моддаси билан қидирувда бўлган С.Ҳасанов, Жиноят кодексининг 154, 244-моддалари билан қидирувда бўлган М.Усмонов, Жиноят кодексининг 227-моддаси билан қидирувда бўлган Ш.Нурматов ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, қонун олдида бош эгиб келганлиги учун уларга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, озодликда қолдирилди.
Сирдарё вилояти ИИБ томонидан жиноят содир қилиб қидирилаётган шахсларнинг оила аъзолари ўртасида тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Унда қидирувда бўлган шахслар айбига иқрор бўлган тақдирда енгилликлар яратилиши, тўғри йўлга кириши учун имконият берилиши тушунтирилмоқда.
Изоҳ (0)