Жорий йилнинг 12 август куни Олмалиқ шаҳрида «Узумбоғ» дала ҳовлиси ҳудудида А.Б. исмли аёлга тегажоғлик қилган С.Х.га аёлнинг ҳамроҳи бўлган И.П. уни тартибга чақирган. Бу ҳолатдан жаҳли чиққан С.Х., И.П.ни қўли билан урганда И.П. боши билан ерга йиқилган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада у этказилган тан жароҳатидан 13 август куни А.Б.нинг дала ҳовлисида вафот этган. С.Х. эса қўлга олинган.
Изоҳ (0)