Миланнинг «Интер» клуби «Монако» ярим ҳимоячиси Балде Кейта трансферини тасдиқлади.
Миланликлар сенегаллик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан бир йилга ижарага олди.
Қайд этилишича, футболчининг тўлиқ сотиб олиш учун «Интер» 30 миллион евро тўлаши мумкин.
Ўтган мавсумда 23 ёшли Кейта «Монако» сафида 33 та ўйинда, 8 та гол уриб, 11 та голли узатмани амалга оширган.
Изоҳ (0)