Австрия Альпларидаги Зёльден ҳудудида жойлашган бинода Жеймс Бондга бағишланган доимий кўргазма иш бошлади. Кўргазма жойлашган бино агент 007 саргузаштлари ҳақидаги фильмлардан бири — Сэм Мендеснинг «Спектр»ида пайдо бўлган. Унинг яқинида тиббий клиникани суратга олишда декорация бўлган Ice Q ресторани жойлашган. TJournal кўргазма суратларини тақдим этди.
Бино 3000 метр баландликда қурилган ва унга фақат арқонли йўл билан кўтарилиш мумкин. Лойиҳа архитектори иншоот ландшафтда чекланган ҳолда акс этишини хоҳлаган ва асосий материал сифатида тоғ юзасини эслатувчи бетондан фойдаланган.
007 Elements кўргазмаси ўнлаб алоҳида залларда мультимедиа қурилмалари билан ўрнатилган. Кўргазма ташкилотчилари ташриф буюрувчиларни агент 007 ҳақидаги фильм ичига олиб киришни хоҳлаган.
Кўргазмани Бонд ҳақидаги янги фильмлар тақдимоти билан янгилаш режалаштирлган.
Изоҳ (0)