Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг «Бош почтамт» ТИФ (Ташқи иқтисодий фаолият) божхона пост ходимлари пойтахтимизда истиқомат қилувчи фуқаро номига Россия Федерациясидан юборилган почта жўнатмасини белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати «Дарё» хабар берди.
Текширув натижасида божхона декларациясида кўрсатилмаган, ов қуроллари учун мўлжалланган салкам 10 килограмм оғирликдаги 1315 дона бўш гилзалар юборилганлиги аниқланди.
Изоҳ (0)