Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон ва Туркманистон президентлари Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми тўғрисидаги конвенцияни имзолади. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.

Фото: «Интерфакс»

Фото: «Интерфакс»

Ҳужжатга мувофиқ, ҳар бир мамлакат 15 денгиз милидан ортиқ бўлмаган кенгликда Каспийдаги ўз ҳудудий сувлари чегарасини ўрнатади. Денгиз сув сатҳининг асосий майдони умумий фойдаланувда қолади, денгизнинг туби ва ерости бойликларини Каспийбўйи мамлакатлари ўзаро бўлишиб олади.

«Интерфакс» агентлигининг қайд этишича, ушбу конвенция Каспий денгизида бегона мамлакатларнинг қуролли кучлари бўлишини тақиқлайди.

«Ҳужжат Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Эроннинг Каспий мақоми бўйича нуқтаи назарларини бир нуқтага келиштирди. Соҳилбўйи мамлакатларининг бу борадаги баҳс-мунозаралари 22 йилдан бери давом этиб келаётган эди», — дейилади «Интерфакс» ахборотида.

Совет даврида Каспий денгизининг мақоми СССР ва Эрон ўртасидаги келишув асосида тартибга солинган. Совет Иттифоқи парчаланиб кетгач, Қозоғистон, Озарбайжон ва Туркманистон ҳам денгизга чиқиш йўлига эга бўлди.

Каспийбўйи мамлакатлари ўртасидаги музокаралар 1996 йилда бошланган. Ўтган давр мобайнида беш мамлакатнинг ҳар бири учун ўз акваторияси чегараларини белгилаш, шунингдек, денгиз тубидан қувурлар ўтказиш масаласи баҳсли бўлиб қолаётган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар