Америка президенти Дональд Трамп Туркиядан келтириладиган алюминий ва пўлат учун божларни икки карра оширишга қарор қилди. Бу ҳақда АҚШ етакчиси Twitter’даги аккаунтида маълум қилди, деб ёзади «РБК».
«Ҳозиргина, турк лираси бизнинг жуда мустаҳкам долларга нисбатан шиддат билан пасайиб бораётган бир пайтда, Туркияга нисбатан пўлат ва алюминий учун божларни икки карра ошириш ҳақида қарор қабул қилдим. Алюминий учун божлар 20 фоиз, пўлат учун эса 50 фоизни ташкил этади. Туркия билан муносабатларимиз ҳозир яхши эмас», — деб ёзди Трамп.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ 1 август куни Туркия ички ишлар вазири ва адлия вазирига қарши санкциялар жорий этган эди.
Изоҳ (0)