Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон мамлакат аҳолисини лира курси долларга нисбатан рекорд даражада пасайиб кетиши юзасидан хавотирланмасликка чақирди, деб ёзади «РБК».
«Унутманг, уларнинг доллари бор, аммо биз билан халқимиз, Худомиз бирга. Биз кўп ишлаяпмиз. 16 йил аввал қанақа эдиг-у, ҳозир қаердамиз — ўзингиз қараб кўринг», — деди Эрдўғон.
Турк лираси Туркия—Америка алоқалари ёмонлашуви фонида, 10 август куни 14 фоизга — бир доллар учун 6,47 лирагача тушиб кетди. Апрель ойида пасайишгача доллар нархи 4 лира эди. Йил бошидан буён турк лираси 29 фоизга тушиб кетган.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни АҚШ Молия вазирлиги икки турк вазири — ИИВ раҳбари Сулейман Сўйлу ва Адлия вазирлиги раҳбари Абдулҳамит Гюлга қарши санкциялар жорий этди. Бунга уларнинг америкалик пастор Эндрю Брансонни таъқиб этишдаги роли сабаб бўлди.
Изоҳ (0)