«Реал Мадрид» ҳимоайчиси Тео Эрнандес фаолиятини «Реал Сосьедад»да давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда «басклар» сайти маълум қилди.
Тео бир мавсум давомида «Соседад»га ижарага берилди.
Эрнандес янги жамоасида тиббий кўрикдан ўтиб, расман оммага таништириб улгурилди. «Басклар» футболчи ижараси учун пул тўламайди. Фақат футболчининг маошини тўлаши кўзда тутилган.
Маълумот учун 20 ёшли футболчи 2017 йил ёзида Мадриднинг «Атлетико» жамоасидан «Реал»га ўтганди. «Қироллик клуби» Тео учун ҳамшаҳарларига 26 миллион евро тўлаган.
Тео Эрнандес Франция U19 сафида ўтган йили 9 та беллашувда иштирок этганди.
Изоҳ (0)