2007-2015 йиллар давомида «Вильярреал» клубида ҳаракат қилган, Европанинг икки бор чемпиони Санти Касорла жамоага қайтди. Футболчи «Арсенал»даги фаолиятидан сўнг яна ўзининг севимли клубида тўп сурадиган бўлди.
Жамоа Сантини мухлисларга таништиришнинг антиқа йўлини танлади. Футболчи мухлислар кўз ўнгида кўзбойлоқчи томонидан майдонга ўрнатилган камерадан тутунлар ичра чиқиб келди. Бу эса мухлисларни ҳайратга солди. Энди у яна ўз ўйини билан мухлисларни ҳайратга солса бўлгани!?
Изоҳ (0)