Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Ўзбектелеком» бир ойда иккинчи марта халқаро пакетли коммутация марказига уланган операторлар ва провайдерлар учун тарифларни пасайтирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Компания бош директори в.в.б Шуҳрат Қодиров томонидан мобил ва маҳаллий тармоқ алоқа операторлари ва провайдерларига чекланмаган ҳажмдаги трафикнинг 1 Мбит/с учун Uztelecom интернет-каналлари тарифларини 176 682 сўмдан 169 065 сўмгача пасайтириш тўғрисида қарор имзоланди.

Бундан аввал тарифларнинг пасайиши 19 июль куни эълон қилинган. Ўшанда тарифларнинг нархи 1 Мбит/с учун 244 958 сўмдан 176 682 сўмгача пасайтирилган эди. Шу тариқа, нархларнинг умумий арзонлашиши 31 фоизни ташкил этди.

Маълумот учун, ҳар бир мобил алоқа оператори ва провайдер тақдим этувчи хизматларининг охирги истеъмолчи учун нархларини мустақил равишда белгилайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар