Google компанияси Dragonfly номли янги лойиҳа устида ишламоқда. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Dragonfly — Хитой халқ республикаси учун махсус қидирув тизимидир. Мамлакатда Google’нинг оддий қидирув тизимига 2010 йилда тақиқ ўрнатилган.
Компания Android операцион тизимида ишловчи ички қидирув хизмати борасида 2017 йил баҳорида бошлаб ишламоқда.
Маълумотларга кўра, янги қидирув тизими Great China Firewall (Буюк Хитой фаерволли) томонидан блокланган қидирув сўровларини автоматик равишда ўчириб ташлайди. Хизмат Хитой қонунларига мос келади.
Қайд этилишича, Google ҳозирда мазкур тизимни Хитой расмийлари тасдиқлашини кутмоқда ва лойиҳани бир йил ичида ишга туширишни режалаштирмоқда.
Изоҳ (0)