Компьютер ҳақиқий одамларга хос малакаларни ўзлашитиришда давом этмоқда, деб ёзади TJournal.
АҚШдаги Карнеги-Меллон университети тадқиқотчилари нейротармоққа баскетбол ўйинлари вақтида тўп билан муомала қилиш ва майдон бўйлаб ҳаракатланишни ўргатди.
Тадқиқотчиларнинг бу муваффақияти компьютер ўйинлари учун янада қулайлик яратиши мумкин. Одатда компьютер ўйинларида тайёр анимациялардан фойдаланилади. Энди эса уларни компьютернинг ўзи ишлаб чиқа олади.
Изоҳ (0)