Мичиган давлат университети профессори, адабиётшунос олим Тимур Коcаўғлу ва Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўртасида шартнома имзоланди. Эндиликда таниқли олим ТошДЎТАУда маълум муддат талабаларга жадид адабиёти, адабиётшунослик сингари фанлардан маърузалар ўқийди. Бу ҳақда университет мабуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Келишувга эришилган куннинг ўзида профессор Коcаўғлу университет таянч докторантлари учун маъруза ўқиган. Олимнинг сўзларига кўра, мазкур университетда талабаларга сабоқ бериш мароқли экан.
Унинг фикрича, университет ўзбек тили ва адабиётини жаҳонга тарғиб қилиш билан бирга Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан илмий алоқалари ривожи йўлида катта масъулиятни ўз зиммасига олган.
Изоҳ (0)